Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Истанбул фожеасига алоқадорликда гумонланган шахс Сурияда қўлга олинди
10:53 / 2022-11-17

Туркия хавфсизлик кучлари Сурияда Истанбулнинг Истиқлол кўчасида уюштирилган портлашга алоқадорликда гумонланган яна бир шахсни қўлга олди, деб хабар тарқатди A Haber телеканали.

"Истиқлол кўчасида портлаш содир этган террорчига ёрдам берган яна бир террорчи Сурия шимолидаги Азазе шаҳрида қўлга олинди. Тафсилотлар тез орада маълум қилинади", – дейилади хабарда.  

Ўтган якшанба куни Истанбулнинг сайёҳлар яёв кезадиган Истиқлол кўчасида портлаш содир этилди. Натижада олти киши ҳалок бўлган, яна 81 киши жароҳат олганди.  Полиция ушбу иш бўйича 46 кишини ҳибсга олган, улар орасида портлашни амалга оширган аёл террорчи ҳам бор. ОАВ тарқатган маълумотга кўра, ушланган аёл Сурия фуқароси бўлиб, Туркияда террорчи ташкилот деб эълон қилинган Курдистон ишчи партиясига алоқадор бўлган.