Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Ҳиндистонда баллистик ракета синови муваффақиятли якунланди
10:28 / 2022-06-16

Ҳиндистон қисқа масофага парвоз қиладиган "Притхви-2" баллистик ракета синовини муваффақиятли амалга оширди. NDTV телеканали мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб ракета Одиша штатидаги полигонда учирилганини маълум қилди.

"Қисқа масофали "Притхви-2" баллистик ракетасининг машқ парвози 15 июнда тахминан 19:00 да Одиша штатидаги Чандипур полигонида амалга оширилди", - дейилади мудофаа вазирлиги тарқатган хабарда.

Ҳиндистонда 6 июнда ядро жанговар зарядини элтувчи "Агни-4" баллистик ракетаси ҳам синаб кўрилган эди.