Ҳиндистон экологик тоза эенргиядан оммавий фойдаланишни тезлаштириш учун яшил энергетика технологияларга нисбатан интеллектуал мулк ҳуқуқидан воз кечилишига эришмоқчи. Чоршанба куни Mint газетасининг манбаларга таяниб ёзишича, Нью-Деҳли шу йўл билан “Катта еттилик” (G20) аъзолари ўртасида мавжуд технологик тафовутни қисқартиришга эришиш ниятида.
Манбаларда келтирилишича, декабрь бошида G20 га раисликни қабул қилиб олган Ҳиндистон саъй-ҳаракатларни йигирматаликдаги барча мамлакатлар учун яшил энергетикага эришиш имконияти бир хил бўлишга йўналтиришни истамоқда.
"Ҳозирча, биз бир-биримиз билан технологияларни баҳам кўрмас эканмиз, яшил энергетикага ўтиш бўйича ривожлана олмаймиз. Технологияларни ўзаро баҳам кўрмасак ўтиш даври жуда узоққа чўзилади. Биз ҳамкорлик килишимиз керак ва патент ҳуқуқлари, муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулк ҳуқуқлари бўйича чекловлардан воз кечишимиз лозим, бир ёқадан бош чиқариб ишлашимиз керак. Мақсадимиз шундан иборат", - деб ёзади мазкур нашр манбадан берилган маълумотга таяниб.
“Ҳиндистон ушбу йўналишларда қатор технологиялар бўйича муваффақиятларга эришган, бошқа мамлакатлар ҳам мазкур соҳада янги технологияларни яратиш устида иш олиб бормоқда. "Агар ақлий салоҳиятимизни бирлаштирсак технологиялар яратиш ишлари тезлашади", - дея қўшимча қилади нашр.
Хабарда таъкидланишича, яшил водород ва бошқа янги технологиялар ҳамда капитал кўп сарфланадиган соҳаларда катта муваффақиятга эришган мамлакатлар бошқа мамлакатларни ҳам қўллаб–қувватлаши керак, зеро қолган мамлакатлар ҳам яшил энергетикага осонроқ ва тезроқ ўтиши керак.