ОАВ: Ҳасан Шайх Маҳмуд Сомали президенти сифатида қасамёд қилган
Бу ҳақда Somali Guardian янгиликлар портали хабар бергани айтилмоқда.
Бундан аввалроқ Сомали парламенти учинчи уринишда Ҳасан Шайх Маҳмудни сайлади, деб хабар тарқатилган эди. У мамлакатни 2012 йилдан 2017 йилгача бошқарган. Овоз бериш натижасига кўра, Маҳмуд 214 та овоз олган, Сомалининг амалдаги президенти Муҳаммад Абдуллахи Муҳаммад 110 та овоз олишга муваффақ бўлган. Хабарда таъкидланишича Маҳмуд Сомали давлати раҳбарлигига икки марта сайланган биринчи сиёсатчи бўлди.
Амалдаги президент Муҳаммад Абдуллахи Муҳаммад ўзининг ижтимоий саҳифаси орқали янги президентни ғалаба билан табриклаган, айтилмоқда.