French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ — фуқаролик жамияти институтлари сифатида
16:44 / 2025-12-02

Аввал хабар берилганидек, пойтахтимизда "Фуқаролик жамияти ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда. Мазкур ҳафталик доирасида бир қатор мулоқот ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун “ОАВ — фуқаролик жамияти институтлари сифатида: долзарб вазифалар ва истиқболлар” мавзусида панель дискуссия бўлиб ўтди.  

Унда бир қатор идора ва ташкилотларнинг матбуот хизматлари ходимлари, журналистлар, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг бир бўлаги сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни фаоллик билан тарғиб этиш, фуқароларга уларнинг мазмун-моҳиятини етказишда, тезкорлик билан ва холислик асосида янгиликлардан хабардор қилишда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Зеро, бугунги ахборот асрида интернет ва ижтимоий тармоқларнинг фаол ривожланиши ОАВ вакилларидан янада масъулиятни талаб этмоқда.  

Форумда Миллий медиа бирлашмаси бошқарув раиси Шерзодхон Қудратхўжа иштирок этиб, ўз фикрларини билдирди:

—Биз бугун парадоксал даврда яшаяпмиз. Телефон, интернет ва ижтимоий тармоқлар ҳар биримизнинг доимий ҳамроҳимизга айланди. Аммо улар кун келиб бизга қарши ҳам ишлаши мумкин. Шу боис энди ОАВ оддий хабар узатувчи эмас, у ижтимоий сигналлар тўплаш, текшириш ва жамият ва давлат институтларига етказиб берувчи фаол тизимга айланиши керак. ОАВ жамиятнинг иммун тизими, — деди Ш.Қудратхўжа.

Тадбирда экспертлар, матбуот хизматлари вакиллари глобал даврда ОАВнинг ўрни ва жараёнлардаги иштироки, жамоатчилик билан алоқаларнинг аҳамияти хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.  

Ҳафталик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА