ОАВ: Эстония осмонида НАТО ҳарбий ҳаво кучларининг машқлари бошланди
Эстонияда НАТО фаолияти доирасида Германия ва Испания ҳарбий ҳаво кучларининг биргаликдаги машқлари бошланди. Машқлар 4 сентябргача давом этади, деб хабар бермоқда Postimees газетаси.
Нашрнинг таъкидлашича, Германия ва Испаниянинг Eurofighter Typhoon қирувчи самолётлари Эстония осмонида серияли парвозларни машқ қилади. Машқлар ҳудуди мамлакатнинг шарқий, жанубий ва марказий қисмларини ўз ичига олади.
Postimees газетасининг таъкидлашича, НАТО мамлакатлари ҳарбий ҳаво кучлари Эстония ҳаво кенгликларида 2004 йилдан буён қўриқчилик қилиб келади. Альянснинг жанговар самолётлари Шяуляй (Литва) ва Эмари (Эстония) авиабазаларига жойлаштирилган.