Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Эронда янги йил олди шодиёналари пайтида 17 киши қурбон бўлди
11:35 / 2023-03-15

Эронда янги йил арафасида нишонланадиган Чахаршанбе-Сури байрамида кўчаларда гулхан ёқиш ва пиротехникаларни портлатиш оқибатида жароҳат олганлар сони 700 кишидан ошган, 17 киши ҳалок бўлди, деб хабар тарқатмоқда маҳаллий Tasnim агентлиги тиббий хизмат хабарларига таяниб.

Аввалроқ 338 киши жароҳат олгани ва 15 киши қурбон бўлгани ҳақида маълум қилинган эди.

Хабарда таъкидланишича, сешанба куни оқшом ҳолатида мамлакат бўйича жами 714 киши жароҳат олган. Уларнинг 130 дан зиёди касалхоналарга ётқизилган, саккиз кишининг аҳволи жуда оғир экани айтилмоқда.

Эрон тақвими бўйича Чахаршанбе-Сури байрами ҳар йили сўнгги чоршанбага тўғри келади. Одатга кўра, эронликлар ушбу кунда гулхан устидан сакраб ўтишади, қолаверса, байрам тантаналарида пиротехникалардан ҳам фойдаланилади. Шундан кейин, яъни 21 мартда Янги йил ёки Наврўз байрами нишонланади.