Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Эрдўғон Украинадаги инқироз чуқурлашгани сабабли Африка сафарини муддатидан аввал якунлади
12:29 / 2022-02-23

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон Москва билан Украина ўртасида инқироз янада чуқурлашгани туфайли Африка сафарини муддатидан аввал якунлади, деб ёзмоқда Haberler.com портали.

Бундан аввалроқ NTV телеканали Эрдўғон Гвинеяга сафарини бекор қилиб Туркияга қайтмоқда, деб хабар берганди. Haberler.com портали эса "Президент Эрдўғон Россия билан Украина ўртасида инқироз чуқурлашгани боис Африка бўйлаб сафарини муддатидан аввал якунлашга қарор қилди",  деб ёзди.

Хабарда аниқлик киритилишича, Туркия президенти чоршанба куни НАТОнинг видеоформатда бўладиган саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда.