English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: ЕИ Украина билан либераллаштирилган савдо режимини узайтирмоқчи
10:12 / 2023-01-24

Евроиттифоқ Украина иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш доирасида ушбу мамлакат билан либераллашган савдо режимини узайтирмоқчи, деб ёзмоқда Bloomberg агентлиги Еврокомиссиянинг ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскисга таяниб.

Домбровскиснинг таъкидлашича, ЕИ "ушбу режимни узайтирмоқчи, чунки мазкур режим Украинага кучли  иқтисодий ёрдам кўрсатмоқда".

Европа иттифоқи билан  Украина ўртасида либераллашган савдо режими ўтган йили қабул қилинган бўлиб, 2023 йил июнгача давом этади. Ушбу қарорга кўра,  Украина билан олиб бориладиган савдода маълум бир товарлар учун бож ставкалари бекор қилинган. Украина товарлари Европа иттифоқи бозорларига кириб бориши соддалаштирилган.