Буюк Британия қуролли кучлари хакерларнинг қиролликка ҳужуми ортиши шароитида киберхавфсизлик бўйича мутахассисларни кўпайтиришда қийинчиликларга дуч келмоқда, деб ёзди Telegraph нашри Capita аутсорсинг IT-компаниясининг мудофаа ва хавфсизлик бўйича бошқармаси директори Ричард Холройдга таяниб.
Холройднинг таъкидлашича, бозорда катта рақобат юзага келган. Буюк Британия армиясида ахборот технологиялари соҳасини ҳимоя қилиш бўйича мутахассисларни танлаб олиш анчайин қийин кечмоқда. Бунга Американиниг Raytheon Technologies ёки Британиянинг йирик British Telecom (BT) телекоммуникация компанияси рақобатчи бўлаётгани ҳам сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
“Илм-фан, технологиялар, муҳандислик ва математика билан боғлиқ барча йўналиш юқори рақобат муҳитини юзага келтирмоқда”, – деган Capita компаниясининг мудофаа ва хавфсизлик бўйича бошқармаси директори.
Жорий йилда мақсадли танловда армияга зарур бўлган мутахассисликларнинг фақат 80 фоизи қопланган. Ҳатто, ошпаз ва бензовоз ҳайдовчиларини танлашда ҳам муаммолар пайдо бўлмоқда, дейилади хабарда.
Британиянинг ҳозирги монархи Карл III тахтга ўтириш маросимида мудофаа вазирлиги яқин йилларда кадрлар танқислигини ҳал қилишга ҳаракат қилади, деб ваъда берган эди.