Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Бир кечада Испания соҳилларига 50 дан ортиқ муҳожир сузиб келди
15:38 / 2025-07-28

Ўтган жумадан шанбага ўтар кечаси Испаниянинг Марокаш билан чегарадаги Сеута анклавига камида 54 нафар вояга етмаган муҳожирлар сузиб келди, деб хабар тарқатди “Ceuta Actualidad” нашри.

– Сузиб келувчиларнинг оқими тўхтамаяпти, 24 соатдан камроқ вақт ичида Сеутага 54 нафар вояга етмаганлар етиб келишди, -дейилади нашр сайтида.

Қайд этилишича, бу келган мигрант болаларнинг расман қайд этилган сони. Лекин аслида бундан ҳам кўпроқ одам сузиб келган бўлиши мумкин. Шундай қилиб, ҳозирда анклавда 500 га яқин вояга етмаган муҳожирлар тўпланиб қолган.

Европа Иттифоқи ва Африка давлати ўртасидаги ягона қуруқлик чегараси Марокашнинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги иккита Испания анклавлари – Сеута ва Мелилла ҳудуди орқали ўтади. Европага етиб боришга уринаётган муҳожирлар вақти-вақти билан шу ҳудудга киришга ҳаракат қилишади.

С.Раҳимов, ЎзА