English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ Байденнинг рейтинги кескин тушиб кетганини ёзмоқда
11:27 / 2023-11-20

АҚШ Президенти Жо Байденнинг рейтинги Яқин Шарқдаги можарога нисбатан Вашингтон позицияси туфайли рекорд даражада пастлади, деб хабар тарқатди “NBC” телеканали.

ОАВ берган маълумотга кўра, Америка етакчисини сўровда қатнашганларнинг атиги 40 фоизи қўллаб-қувватламоқда. Таъкидланишича, эҳтимолий сайловчиларнинг аксарият қисми Исроил – Фаластин можароси масаласида унинг юритаётган сиёсатини маъқулламаган.

Байденнинг қараши демократлар ва айниқса 18-34 ёшлилар орасида кучсизланган. Бу қатламнинг кўпчилиги Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракати билан Исроил ҳаддидан ошиб кетганини таъкидламоқда.

Сентябрда ушбу сайловчиларнинг 46 фоизи Оқ уй сиёсатини ёқлаган, ҳозир ушбу рақам 31 фоизга тушиб кетган.

Шунингдек, сўров натижаси Байден рейтинг бўйича илк бор собиқ Президент Дональд Трампдан ҳам ортда қолаётганини кўрсатмоқда.

АҚШда президент сайлови 2024 йил бўлиб ўтади.