Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Байден Украинага шу ҳафтанинг ўзида бир миллиард доллардан кўп молиявий ёрдам ажратиши мумкин
14:46 / 2022-03-16

АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни Украинага бир миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам беришини эълон қилиши мумкин, деб ёзмоқда Wall Street Journal газетаси.

Бундан аввалроқ Байден федерал ҳукумат фаолиятини 2022 йилнинг охиригача  молиялаштириш тўғрисида қонун лойиҳасини имзолаган эди. Унда 1,5 триллион доллар кўрсатилган бўлиб, ушбу сумманинг ичига Украина ва унга қўшни мамлакатларга 13,6 миллиард доллар қийматида ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳам киритилган.

"АҚШ расмийларининг таъкидлашича, президент Байден Украина ҳукуматига 1 миллиард долларлик  янги ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарорини чоршанба куни эълон қилади", – деб ёзмоқда газета.

Нашрнинг ёзишича, янги ёрдам пакети танкларга қарши ва зенит қурилмалари, шунингдек, ҳаво ҳужумига қарши ишлатиладиган кўтариб юрадиган воситалар, жумладан, Javelin ва  Stinger мажмуаларини ўз ичига олади.