ОАВ АҚШнинг ядровий бомбардимончи самолётлари Европада парвоз қилаётгани ҳақида ёзмоқда
АҚШнинг ядро зарядини ташувчи иккита бомбардимончи самолёти 14 февраль куни тунда Буюк Британия ҳарбий ҳаво кучлари базасидан Ўртаер денгизи ва Яқин Шарқ томонга учди, деб ёзмоқда Sun нашри. Нашрнинг ёзишича, бомбардимончи самолётлар кучларини РФ қаршисида намойиш қилиш учун осмонга кўтарилган.
"Самолёт Франциянинг ғарбий соҳиллари бўйлаб ва Испанияни четлаб учган ва кейин Ўртаер денгизи ва Яқин Шарқ томон парвозни давом эттирди.... Бу самолётлар ядро қуролини, жумладан, ядровий қанотли ракеталарни ҳам олиб юра олади", - деб ёзди мазкур нашр.
Буюк Британия мудофаа вазирлиги манбаларида айтилишича, бомбардимончи самолётларни ҳавога кўтариш “оддий кундалик” иш ҳисобланади. Бундай кўринишдаги парвозлар одатда, тез-тез бўлиб турадиган машқлардир, бироқ баъзан у кескинлик ошган пайтларда кучни намойиш қилиш сифатида қаралади.