Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: АҚШнинг Хитойдан маҳсулот импорти 24 фоизга қисқарган
12:08 / 2023-08-07

АҚШнинг Хитойдан маҳсулот импорти жорий йилнинг январидан то май ойигача аввалги йилнинг шу даври билан таққослаганда 24 фоизга қисқарган. Икки мамлакат вакиллари ўзаро тушунмовчиликларни бартараф қилишга уринишлари ҳам аҳволни яхшилашга ёрдам бермаган, деб ёзмоқда Washington Post газетаси.

“2023 йилнинг биринчи беш ойида Американинг Хитойдан амалга оширган импорти 24 фоизга қисқарган”, – дейилади АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси тарқатган маълумотга таяниб тайёрланган мақолада.  

Шунга қарамай, АҚШ молия вазирлиги манбаларида айтилишича, Хитойдан амалга оширилган импортнинг умумий суммаси инфляцияни қўшиб ҳисоблаганда ҳам “рекорд даражада юқорилигича қолмоқда”, дейилади хабарда.  

Бу йил АҚШнинг энг асосий савдо шериги Мексика бўлди, дейилади мақолада. АҚШ билан савдо айирбошлашда Вьетнам ва Таиланд ҳам муҳим позицияларга эришган. Газетанинг ёзишича, ишлаб чиқарувчилар маҳсулот етказиб беришда глобал тармоқлар ўрнига минтақавий алоқаларни кўпроқ маъқул кўришмоқда.  

 

 ЎзА