Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: АҚШда полициячилар фуқарони ургани учун ишдан бўшатилди
13:07 / 2022-08-22

Арканзас штатида уч нафар полициячи фуқарони қаттиқ дўппослагани видеога олиниб, ижтимоий тармоқда тарқатилгандан кейин ишдан бўшатилди, деб ёзмоқда NPR нашри.

"Арканзас штатининг Кроуфорд округида уч нафар полициячи бир эркакни ушлаб тургани ва ураётгани видеоси ижтимоий тармоқда тарқалгандан кейин, улар ўз вазифасидан четлаштирилди. Штат губернаторининг маълум қилишича, ҳозир воқеа бўйича тергов олиб бормоқда", – дейилади хабарда. Видеоёзувда уч полициячи эркакни ерга босиб олиб, унга муштлари ва тиззалари билан зарба бераётгани, бошини асфальтга ураётгани тасвирланган.

Хабарда таъкидланишича, воқеа Малбери шаҳридаги унчалик катта бўлмаган савдо дўкони қаршисида рўй берган.