ОАВ: АҚШ Хитойга яримўтказгичлар экспортини чекламоқчи
АҚШ президенти маъмурияти Хитойни илғор микросхемаларни ишлаб чиқариш имкониятидан маҳрум қилиш учун яримўтказгичлар ва уларни ишлаб чиқарадиган техник ускуналар экспортини назорат қилишнинг янги чораларини тайёрламоқда, деб хабар бермоқда Wall Street Journal газетаси хабардор манбаларга таяниб.
"АҚШ илғор микросхемаларни Хитойга экспорт қилишни чеклашга ҳаракат қилмоқда. Оқ уйнинг ушбу хатти-ҳаракати Хитойнинг юқори технологияли яримўтказгичлар ишлаб чиқаришига ҳалақит беришга қаратилган", – деб ёзади мазкур нашр.
Аввалроқ АҚШ президенти Хитой билан рақобатда мамлакат позициясини кучайтириш учун америкалик яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун 52,7 миллиард ажратилишини маълум қилган эди.