Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Американинг энг кекса аёли 115 ёшида вафот этди
14:49 / 2023-01-06

Американинг энг кекса аёли Бесси Хендрикс 115 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда New York Post нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, Бесси Хендрикс 1907 йил 7 ноябрда Айова штатида дунёга келган. Кампир бешта фарзанд кўрган, уларнинг икки нафари аввал вафот этган.  

Фермада ишлаб улғайган Бесси Хендрикс  узоқ умр кўриш сири борасида гапирганда, биринчи навбатда, “оғир меҳнат”ни айтиб ўтган, деб ёзади мазкур нашр.