Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
OʼzLiDePдан пахтакорларга ҳам рағбат, ҳам тарғибот
11:18 / 2020-10-28

Навоий вилояти Навбаҳор тумани, «Навбаҳор Тараққиёт йўли» фермер хўжалиги далаларида хуррам бир кайфият ҳукм сурди.


Навоий вилояти Навбаҳор тумани, «Навбаҳор Тараққиёт йўли» фермер хўжалиги далаларида хуррам бир кайфият ҳукм сурди. 

Фермер хўжаликнинг топшириш режаси 104 % га бажарилгани муносабати билан ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳамда Навбаҳор тумани Кенгашининг бир гуруҳ ходимлари пахтакорлар ҳузурида бўлишди.

Эрта тонгдан шом қоронғисига қадар минг эгилиб, миллий бойлигимиз-оқ олтинни йиғиб-териб олаётган меҳнаткашларни қўллаб-қувватламоқ, меҳнатига яраша рағбатлантирмоқ мақсадида эгатлар оралаган гуруҳ теримчилар билан ҳамсуҳбат бўлди, пахтакорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

- Об-ҳаво яхши бўлди бу йил. Пахтамизни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, сифатини туширмай йиғиб-териб олдик. Ҳеч кимни мажбурлаб чиқармадик. Кимга пул керак бўлса келди, терди. Иш ҳақини ҳалол қилиб бердик. Режамиз ҳам бажарилди, - дейди фермер хўжалик раҳбари Ғ.Жўраев.

Ҳудудий партия ташкилоти ходимлари ҳосил тантанасининг завқида энг илғор аёл ва эркак теримчи, энг ёши улуғ ва энг ёш теримчилардан Қ, Наврўзов, Б.Қулмонов, М Эрдуллаева, С Худоёрова, Н.Ўролова, Г.Каримова , Н.Жўраева, А Сойиповаларни ташаккурномалар ва совға–саломлар билан рағбатлантирди..

Шунингдек, «Навбаҳор Тараққиёт йўли» фермер хўжалиги далаларида пахта тераётганларнинг барчасига ЎзЛиДеП рамзи туширилган футболка ва кепкалар улашилди.

Ҳам рағбат, ҳам тарғибот усули қўл келиб, шу ернинг ўзида партияга ўтиш истагини билдирганларнинг 7 нафарига аъзолик гувоҳномалари ҳам топширилди . Янги қабул қилинган аъзоларни бир маслак йўлида бирлаштириш мақсадида «Навбаҳор Тараққиёт йўли» Бошланғич Партия Ташкилоти ташкил этилди ва унга ф/х раҳбари Ғ.Жўраев бошчилик қиладиган бўлди.

photo_2020-10-28_11-17-11 (2).jpg

photo_2020-10-28_11-17-11.jpg

ЎзЛиДеП Навоий вилояти матбуот хизмати