Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғуфуруш гуруҳнинг қўлга олиниши ёхуд “аср вабоси” нима эканини тушуниб етмаганлар
09:01 / 2020-01-28

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан навбатдаги ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик моддасини ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланаётган жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди.


Маълумки, гиёҳвандлик бугунги кунда бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан биридир. Минг афсуски, ҳанузгача жамиятимизда гиёҳвандликни “аср вабоси” эканини тушуниб етмаган фуқаролар топилади.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан навбатдаги ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик моддасини ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Л.М, Урганч шаҳри ҳудудида тадбирга жалб қилинган махсус харидор Р.Н.га 6,6 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини 700.000 (етти юз минг) сўмга сотаётган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Фуқаро Л.М.нинг жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида олиб борилган тезкор тадбир давомида Урганч шаҳрида яшовчи Қ.Р Янгибозор тумани ҳудудида 4,7 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини 350.000 (уч юз эллик минг) сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Шу билан биргаликда ўтказилган тадбирлар давомида жиноий гуруҳнинг аъзолари Янгибозор туманида яшовчи фуқаролар Д.Б ва И.О.лардан жами 563,19 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси