English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқолтинда ҳам карантин қоидаларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинган
10:40 / 2020-07-25

Оқолтин туманида жорий йилнинг 24 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 15 нафарга етди. Беморларнинг 10 нафари уй шароитида, 5 нафари тиббиёт муассасасида даволанмоқда.


Оқолтин туманида жорий йилнинг 24 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 15 нафарга етди. Беморларнинг 10 нафари уй шароитида, 5 нафари тиббиёт муассасасида даволанмоқда.

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, туман ҳудудида карантин қоидаларига риоя қилинишини қатъий назоратга олиш мақсадида ҳудудлар бўйича мобил гуруҳлар ташкил этилган. Ушбу гуруҳларга ҳар бир ҳудуднинг профилактика инспектори, санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходими ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари бириктирилган.

Жорий йилнинг 10 июлидан 25 июлига қадар олиб борилган рейд тадбирлари давомида 30 га яқин карантин қоидаларини бузган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳудудларда туман ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари томонидан фуқароларга карантин қоидалари батафсил баён этилган буклетлар тарқатилди.

Бундан ташқари, ҳар куни маҳаллалар оралаб мунтазам равишда туман ИИБнинг махсус автотранспорт воситаларидаги овоз кучайтиргичлар орқали аҳолининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари, зарурат бўлмаса кўчага чиқмай, уйда қолишлари, коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан огоҳ бўлишга чақирилмоқда.

Оқолтин туманидаги каби тадбирлар карантин даврида Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларидаги туман, шаҳар, маҳалла ва қишлоқларида ҳам мунтазам ўтказиб борилмоқда.

photo_2020-07-25_11-51-40.jpg