Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОҒИР АТЛEТИКА: Полвонларимиз илк онлайн халқаро турнир ғолиби
17:31 / 2020-07-20

Карантин даврида илк бор ташкил этилган оғир атлетика бўйича халқаро онлайн мусобақа ниҳоясига етди.


Карантин даврида илк бор ташкил этилган оғир атлетика бўйича халқаро онлайн мусобақа ниҳоясига етди. Турнирнинг сўнгги дастурларида эркаклар ўртасида оғир вазнли иштирокчилар ўзаро кураш олиб боришди.

Унда қатнашган вакилларимиздан Сарвар Зафаржонов (-89 кг), Фарҳод Собиров (-102 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг) ўз вазн тоифаларида шоҳсупадан жой олишди. Вакилларимиз қуйидагича натижалар қайд этишди:

Сарвар Зафаржонов – 357 кг (162 кг + 195 кг)
Фарҳод Собиров – 355 кг (165 кг + 190 кг)
Акбар Жўраев – 410 кг (190 кг + 220 кг)

Шу тариқа мусобақада қатнашган атлетларимизнинг барчаси совринли ўринларни эгаллашди.

Натижалар билан танишинг:

1-ўрин:

Турсуной Жабборова (-81 кг)
Сарвар Зафаржонов (-89 кг)
Фарҳод Собиров (-102 кг)
Акбар Жўраев (-109 кг)

2-ўрин:

Нигора Абдуллаева (-55 кг)
Адҳамжон Эргашев (-73 кг)

3-ўрин:

Кумушхон Файзуллаева (-71 кг)