Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОҒИР АТЛЕТИКА: Муаттар ва Сарварнинг Жаҳон Кубогидаги муваффақиятлари
12:44 / 2019-12-12

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.


Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда. 

Кеча бўлиб ўтган баҳсларда ўзбекистонликларнинг муваффақиятлари кузатилди. Жумладан, эркаклар ўртасида -89 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Сарварбек Зафаржонов бир эмас учта медаль қўлга киритди. Жаҳон кубогидаги илк иштирокидаёқ 19 ёшли вакилимиз даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда 190 кг, икки кураш бўйича эса 346 килограмм натижа қайд этди. Бу оғирликлар полвонимизга даст кўтариш машқи бўйича кумуш, силтаб кўтариш ва умумий ҳисобда эса бронза медалларини тақдим қилди.

Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги.
Эркаклар, -89 кг:

1. Донгжу Ю (Жанубий Корея) – 365 кг (160 кг + 205 кг)
2. Тошики Ямамото (Япония) – 350 кг (155 кг + 195 кг)
3. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 346 кг (156 кг + 196 кг).

Сарвардан бироз аввал яна бир юртдошимиз Муаттар Набиева ҳам ўзига хос натижани қайд этганди. Аёллар ўртасида ўтказилган -55 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакиламиз мусобақада 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

photo5445088503860931681.jpg

Андижонлик атлетимиз даст кўтаришда 88 кг, силтаб кўтаришда 111 кг ва икки кураш якуни бўйича эса 199 килограмм билан ҳар бир йўналишда учинчи натижани қайд этган. Яна бир спортчимиз Нигора Абдуллаева эса жами 169 кг натижа билан бешинчи поғонадан жой олди.

Аёллар, -55 кг

1. Ванцион Жанг (Хитой) – 212 кг (96 кг + 116 кг)
2. Циюн Лиао (Хитой) – 210 кг (95 кг + 115 кг)
3. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 199 кг (88 кг + 111 кг) …
5. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) – 169 кг (77 кг + 92 кг).