Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳангаронда 10 минг 500 тоннадан ортиқ гўшт, 98 минг тоннадан ортиқ сут етиштирилади
16:56 / 2019-11-29

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 23 та, шу жумладан, қорамолчиликка ихтисослашган 13 та лойиҳа амалга оширилади.


Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 23 та, шу жумладан, қорамолчиликка ихтисослашган 13 та лойиҳа амалга оширилади.

Натижада, туман чорвадорлари томонидан 10 минг 528 тонна гўшт, 98 минг 115 тонна сут, 180 тонна жун етиштириш имкони туғилади. 1 минг 700 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Озуқа базасини ривожлантириш мақсадида мазкур лойиҳаларга 7 минг 683 гектар суғориладиган ер майдони, 55 минг 810 гектар лалми, пичанзор ва яйловлар ажратилади.

Бу ҳақда “Gulobod-meva” хўжалигининг чорвачилик, наслчилик ва бўрдоқичилик бўлимида Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод, Бўка ва Пискент тумани чорвадорлари учун ташкил этилган ўқув-семинарида маълум қилинди.

“Ўзбекчорва“ наслчилик агентлиги, вилоят ва туман ҳокимлиги, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Оҳангарон бўлими масъуллари, чорвадор фермерлар иштирок этган тадбирда соҳани янада ривожлантириш учун зарур бўлган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда бу борада илмий ёндашувни кучайтириш масалалари ҳақида сўз борди.

Оҳангарон тумани вилоятнинг чорвачиликка ихтисослашган ва бу соҳада катта тажрибага эга туманларидан бири ҳисобланади. Туманда чорвачилик йўналишида 146 та ердан фойдаланувчилар бор. Уларга 49 минг 73 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, фермерларда қарийб 10 минг 800 бош, аҳоли хонадонларида боқилаётгани билан қўшиб ҳисоблаганда эса 66 минг бошдан ортиқ йирик шохли мол бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, туманда жами 23 та лойиҳа тасдиқланган бўлиб, шундан 13 таси қорамолчиликка ихтисослашган. Мазкур лойиҳалар доирасида туманга 44 минг 500 бош қорамол олиб келиниши белгиланган.

Шунингдек, жорий йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор“ дастури доирасида чорвачилик йўналишидаги 512 та лойиҳага 16 миллиард 320 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган.

Семинарда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, “Gulobod-meva” хўжалигининг чорвачилик, наслчилик ва бўрдоқичилик бўлимида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.