Оҳангарон туманида Туризм қишлоғи ташкил этилади
Хусусан, маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида Овжазсой қишлоғига “туризм қишлоғи” мақомини бериш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилаётир.
Тошкент вилояти ️Оҳангарон тумани “Санам” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида зарур инфратузилмани барпо этиш, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида Овжазсой қишлоғига “туризм қишлоғи” мақомини бериш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилаётир.
Маълумотларга кўра, ҳозир “Санам” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига тегишли Овжазсой қишлоғида 300 та хўжалик ва 1 минг 750 та аҳоли истиқомат қилади. Майдони эса 1 минг 200 гектардан иборат
Ҳудуд аҳолиси чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Қишлоқнинг юқори қисми экотуризм (тоғ ён бағри бўйлаб отда, туяда ва пиёда сайр) учун жуда қулай маскан ҳисобланади. Шунингдек, агротуризм йўналишини ҳам йўлга қўйиш учун барча шароит мавжуд. Жумладан, асаларичилик, боғдорчилик (ёнғоқзор, бодомзор, тоғ пистаси ва олма), чорвачилик (эчки, йилқи, қорамол ва кийик) каби йўналишлар анча ривожланган.
Амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар туфайли маҳаллий аҳолини туризм соҳаси бўйича тадбиркорликка кенг жалб этиш, бандлигини таъминлаш ва реал даромадини оширишга эришилади.