Нью-Йоркда тиббиёт ходимларининг 20 фоизи коронавирусни юқтириб олган
Нью-Йоркда шифокор ва фельдшелар орасида COVID-19 қурбонлари сони кўпайиб бормоқда. Аммо фидойи касб эгалари асло ортга чекинишаётгани йўқ
Нью-Йоркда шифокор ва фельдшелар орасида COVID-19 қурбонлари сони кўпайиб бормоқда. Аммо фидойи касб эгалари асло ортга чекинишаётгани йўқ
Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этаётган шифокор ва фельдшерлар сони кўпайиб боряпти. Бу ҳақда шаҳар тез ёрдам хизмати ишчиси Энтони Альмохера сўзлаб берди, деб ёзади “Rupty” манбаси.
“Бизнинг шифокорлардан қарийб 20 фоизи коронавирусга чалинган. Бир неча нафари интенсив терапия бўлинмасида ётибди. Айни пайтда уч нафар ҳамкасбимиз сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Душанба куни эса бир нафаридан айрилдик. Департамент эса у хизмат вазифасини бажараётганда ҳаётдан кўз юмганини тан олмаяпти.
Агар руҳий ҳолат ҳақида гапириладиган бўлсам, ҳозир энг паст даражада. Бизни ушлаб турган ягона нарса бу шаҳардаги одамларга ёрдам беришга бўлган интилишдир. Улар қўллаб-қувватлаш йўқ бўлса ҳам, ишга келишяпти, бурчларини ҳис қилишмоқда, улар шаҳар бизга муҳтож эканлигини билишади“, — деди Альмохера.
Маълумот учун, АҚШда қарийб 640 минг киши вирусга чалинган, қурбонлар сони 30 мингдан ошиб кетган, шулардан деярли 11 минг нафари Нью-Йорк фуқароси.