Нью-Йоркда коронавирусга чалинганлар учун дала госпитали қурилмоқда
Нью-Йорк айни дамда эпидемия тарқалишининг АҚШдаги ўчоғига айланган. Шаҳарда ҳозиргача 678 киши вафот этди, 32 минг 308 та вирус юқтириш ҳолати аниқланган
Samaritan”s Purse гуманитар насронийлар ташкилоти Нью-Йоркдаги марказий хиёбонда дала госпиталини қуришни бошлаб юборди. Касалхона 68 ўринга мўлжалланган, деб хабар беради РИА Новости мухбири.
Нью-Йорк айни дамда эпидемия тарқалишининг АҚШдаги ўчоғига айланган. Шаҳарда ҳозиргача 678 киши вафот этди, 32 минг 308 та вирус юқтириш ҳолати аниқланган. Ҳукумат яна уч ҳафтадан кейин энг юқори чўққига етиши кутилаётган эпидемияга шошилинч тайёргарлик кўрмоқда.
Нью-Йорк штатига қўшимча касалхоналар қуриш учун муҳандислик қўшинлари етиб келди. Ҳукумат беморлар ҳаддан ортиқ кўпайиб кетса мавжуд касалхоналар удда қилолмай қолишидан хавотир олмоқда. Душанба куни Нью-Йорк шаҳрига Comfort тиббиёт кемаси ҳам етиб келади, у мингта ўринга мўлжалланган, дейилади мазкур хабарда.