Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Нью-Йорк мэри Эрик Адамс “Abbott Nutrition” компанияси ёпилиши натижасида чақалоқлар учун аралашма танқислиги юзага келганлиги сабабли шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақида фармон чиқарди. Шаҳар ҳокими, шунингдек, бундай вазиятда оналар, оилаларга ёрдам бериш учун "қўлидан келадиган ҳамма ишни" қилишга ваъда берди.
Бир кун аввал Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер ҳарбий транспорт авиацияси ёрдамида фавқулодда Европадан АҚШга янги туғилган чақалоқлар учун сут формулалари олиб кирила бошлаганини айтди. Жорий танқислиқ АҚШ бозори эҳтиёжининг 40-50 фоизини ташкил қилади. Гўдаклар учун егулик аралашма етказиб бериш бўйича Америкадаги энг йирик компания – ишлаб чиқариш тармоғи ёпилган “Abbott” регуляторлари патоген бактерия билан ифлослангани гумон қилинмоқда. Оқ уйнинг иқтисодий маслаҳатчиси Браян Дизнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариш, тахминан, бир ой ичида қайта тикланади. Расмий, шунингдек, болалар озиқ-овқат бозорини монополиядан чиқаришга ҳам ваъда берди.
Ҳозир айни йўналишдаги энг йирик уч компания фаолияти назоратга олинган.