Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нью-Йорк шаҳрида БМТТД раҳбарияти билан учрашув
11:04 / 2023-11-29

Шу кунларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъуллари хизмат сафари билан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда агентликнинг ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни делегация АҚШдаги ишчи ташриф тадбирлари дастури доирасида БМТ Тараққиёт дастури маъмури Ахим Штайнер ҳамда БМТТД Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича директори Ивана Живкович ўртасида музокаралар ўтказилди.  

Ижтимоий ҳимоя, камбағаллик ва ижтимоий тенгсизликка қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашни рағбатлантириш, шунингдек, касбий тайёргарлик дастурларини амалга ошириш соҳасида илғор тажриба ва комплекс стратегияни амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик келишувига эришилди.  

Учрашув якунида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, устувор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик ёрдамини кўрсатишни назарда тутувчи икки томонлама ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.  

 

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА