Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нью-Йорк мэри билан учрашувда Ўзбекистоннинг рақамли салоҳияти намойиш қилинди
11:34 / 2025-11-21

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс билан учрашиб, рақамли иқтисодиёт, масофавий бандлик, дата-марказлар, кадрлар тайёрлаш ва аутсорсинг имкониятлари бўйича кенг қамровли музокаралар олиб борди.

Учрашув аввалида IT Park тақдимоти ўтказилиб, Ўзбекистонда замонавий рақамли экотизимни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, вазир мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, келгусидаги режалар ва эришилган натижалар ҳақида тўхталиб ўтди. UZSOC ва Ягона интегратор UZINFOCOM фаолияти билан ҳам таништирди.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда янги бизнеслар учун яратилган қулай инвестицион муҳит ва мавжуд солиқ имтиёзлари алоҳида таъкидланди. Шунингдек, мамлакат аҳолиси йилига бир миллион нафардан ортиқ кўпайиб бораётгани IT таълим сифатини яхшилаш ва малакали мутахассислар тайёрлашни стратегик устувор вазифага айлантиргани қайд этилди.

Учрашувда АТ хизматлари, дата-марказлар, логистика тизимлари, масофавий хизматлар ва мобил платформалар бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистонда йирик дата-марказлар қурилаётгани, хорижий компаниялар билан маълумотлар алмашинуви бўйича ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Томонлар стартап экотизимини ривожлантириш, инвесторлар учун янада қулай шароит яратиш ва Ўзбекистоннинг халқаро инновацион марказ сифатидаги салоҳиятини ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилди. Мамлакатнинг кўп миллатли ва бой маданий муҳити ижодкорликни рағбатлантираётгани айтилди.

Якунда вазир Ш.Шерматов ва Эрик Адамс биргаликдаги лойиҳаларни синовдан ўтказиш, янги технологик ечимларни жорий қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА