Нью-Деҳли аэропортида техник носозлик
Нью-Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимидаги техник муаммо туфайли рейслар кечиктирилди.
"Reuters" агентлиги ёзишича, Ҳиндистон Аэропортлар бошқармаси (AAI) ҳаво ҳаракатини бошқариш маълумотини қўллаб-қувватлайдиган хабар алмашиш қурилмаси ишида носозлик юзага келган.
– Диспетчерлар парвоз режасини қўлда тузишяпти, – дейилган AAI баёнотида. – Бу ҳолат баъзан кечикишга олиб келяпти. Техник гуруҳлар тизимни иложи борича тезроқ тиклаш устида ишламоқда.
Жума куни эрталаб тахминан 100 рейс 30 дақиқадан кўпроқ кечиккан, пайшанба куни 25 йўналиш таъсирга учраган.
Ушбу аэропорт соатига 60-70 самолётнинг учиш-қўнишини амалга оширади.
Маълумотга кўра, Деҳли аэропорти 2024 йил тахминан 78 миллион йўловчига хизмат кўрсатиб, дунёдаги тўққизинчи энг гавжум аэропортга айланди.
М.Пирматова, ЎзА