English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
NYT: толиблар тахминан 490 нафар давлат хизматчиси ҳамда ҳарбийни ўлдирган ва ўғирлаб кетган
13:20 / 2022-04-13

Толиблар Афғонистон ҳокимиятига келгандан буён қарийб 490 нафар собиқ давлат хизматчисини, хавфсизлик хизмати ходимини ва халқаро кучлар билан ҳамкорлик қилган фуқароларни ўлдирган ёки ўғирлаб кетган, дейилади New York Times газетасида эълон қилинган мақолада.

"Толибон" етакчиси Ҳайбатулла Ахундзода 2021 йил августда Афғонистон ҳокимияти тепасига келгандан кейин умумий афв эълон қилган эди.  

Журналистларнинг олиб борган текширувлари шуни кўрсатмоқдаки, биргина Бағлон вилоятида 86 қотиллик содир этилган, Қандахорда 114 киши домдараксиз кетган. Нашрнинг маълум қилишича, ғойиб бўлиш ва ўлдириш Афғонистоннинг барча 34 та вилоятида кузатилган. Газетанинг ёзишича, толиблар "умумий афвдан аскарларни яшириниб юрган жойидан алдаб чиқаришда тузоқ сифатида фойдаланишмоқда". "Улар мени полиция бўлимига чақиришди. Амнистия туфайли менга бир иккита савол берса керак, деб ўйлагандим. Улар мени калтаклай кетди, сўнгра қудуққа ташлашди ва менга "сен кўп йиллар давомида бизга қарши жанг қилдинг ва одамларимизни ўлдиргансан", дейишди. Улар мени ўлдирса керак, деб ўйлагандим. Бошқа кўплаб сафдошларим ҳам қудуққа ташланган. Бундай шафқатсизликлар ҳозир ҳам давом этмоқда", – дея собиқ хавфсизлик кучлари раҳбаридан бирининг сўзларини келтиради газета.  

Хабарда айтилишича, мазкур газета ходимлари етти ой давомида суриштирув ишларини олиб борган. Маълумотларни текшириш учун турли усуллардан фойдаланган. Масалан, суд-тиббий экспертиза видеолари, маҳаллий ОАВ тарқатган ишончли маълумотлардан фойдаланишган, омон қолганлар, гувоҳ ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари орасида сўров ўтказган.  

Шунингдек, журналистлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотлар эълон қилган маълумотларни ҳам таҳлил қилгани айтилади.