Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
NYT: Байден сайловларда қатнашиш учун тайёрлигини исботлаши керак
09:57 / 2023-04-23

АҚШ давлат раҳбари Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида қатнашмоқчи бўлса, унинг саломатлиги ва ёши ҳақида сайловчилар билан очиқ гаплашиши керак. Бу ҳақда Associated Press агентлиги NORC жамоатчилик билан алоқалар тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ўтказилган сўров маълумотларига таяниб, маълум қилди.

Сўров натижаларига кўра, Демократик партияни қўллаб-қувватлаган сайловчиларнинг 47 фоизи Байден навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиши керак, деб ҳисоблайди. Умуман олганда, демократлар ва республикачилар орасида респондентларнинг 26 фоизи унинг номзодини иккинчи муддатга кўрсатишни мақсадга мувофиқ, деб билишини айтишган.

“Кўпчилик демократлар, айниқса, ёшлар, Байденнинг иккинчи муддатда самарали фаолият кўрсатиши учун жуда кексайиб қолишидан қўрқишади, бу муддат охирида у 86 ёшга тўлади”, дейилади мақолада.

Нашрнинг таъкидлашича, Америка етакчисининг “ўзидан олдинги замондошларининг аксариятига қараганда матбуот анжуманлари ва интервью бериш имконияти камроқ”.  

Унинг “одамлар билан мунтазам мулоқот қилишдан бош тортиши унинг ёши ва соғлиғи ҳақида саволлар туғдиради”.

Nyu-York Tayms Байден “Ўз соғлиғи ҳақида очиқчасига гапириши ва бунинг аҳамияти йўқ, деб кўрсатишни бас қилиши керак”, деб ёзади.

ЎзА