Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди
07:59 / 2021-09-04

Пара-енгил атлетика бўйича F54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова кумуш медалга сазовор бўлди.

Спортчимизнинг мазкур машқда қайд этган 18.38 метр натижаси унга кумуш медални тақдим қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу спортчимиз ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган эди.

Бу делегациямизнинг жорий Паралимпиададаги 5- кумуш медали бўлди. Шунингдек, ҳисобимизда 7 та олтин ва 6 та бронза медаллари ҳам мавжуд, дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

ЎзА