Нуротада янги хорижий корхона иш бошлайди
Нурота ҳақида сўз кетганда Чашма мажмуаси, муқаддас зиёратгоҳлари ва албатта дунёга машҳур мармари хусусида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ.
Нурота ҳақида сўз кетганда Чашма мажмуаси, муқаддас зиёратгоҳлари ва албатта дунёга машҳур мармари хусусида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ.
Мазкур ноёб тошнинг сифати жаҳон стандартларига жавоб бериб, рангининг сержилолиги барча меъморчилик намуналарига ўзгача зеб бағишлайди.
Дарҳақиқат, кейинги йилларда Нурота туманида ўз бизнеси ривожи ва келажагини аниқ кўраётган хорижлик инвесторлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, хитойлик ишбилармонлар иштирокида “XINGYAO” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси ҳам Нурота тумани давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Янги корхона сармоядорлари ҳам Нурота тоғларидан мармар тошларини қазиб олиш, пардозлаш ишлари билан шуғулланиш ниятида. Айни кунда хитойлик ҳамкорлар фаолиятни йўлга қўйиш мақсадида Нуротага ўз инвестицияларини киритишмоқчи. Энг муҳими, мазкур хорижий корхона ишга тушиши билан 15 нафар маҳаллий аҳоли янги иш ўрнига эга бўлади.
Нурота тумани давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Насриддин Умедовнинг таъкидлашича, хорижлик инвесторларга марказда яшил йўлак тамойили асосида хизмат кўрсатилган. Яъни, Ху Жинди хоним ва жаноб Кай Вен Минг 20 дақиқада ҳужжатларни расмийлаштирган.