Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуротада сўзана ва каштачилик фестивали бўлиб ўтди
10:28 / 2022-07-28

Навоий вилояти ва Нурота тумани ҳокимликлари, туризм ва маданий мерос, маданият бошқармалари, “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан Нурота туманидаги “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасида қадриятларимизни ўзида мужассам этган “Сўзана ва кашта” миллий ҳунармандчилик санъати фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ўтказилган фестивалда 200 нафарга яқин халқ амалий санъати намояндалари қатнашди. Қўлда тикилган гилам ва ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий санъат асарлари намойиш этилди.

[gallery-8060]

– Асрлар оша тарихимиз, маданиятимизни ўзида мужассам этиб келаётган миллий ҳунармандчилигимиздан бири айнан Нурота каштачилигидир, – дейди вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Дилшод Хўжаев. – Шунинг учун ҳам аждодларимиз меросини асраш ва қадрлаш мақсадида Нурота туманида ҳар йили "Сўзана ва кашта" фестивали ўтказилади. Туризм салоҳиятини янада ошириш, сайёҳлар ва маҳаллий аҳолининг туристик мавсумда мазмунли дам олишини ташкил этиш, шунингдек, сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида ўтказилган фестиваль доирасида миллий қадрият ва анъаналаримизни ўзида мужассамлаштирган кураш, арқон тортиш, тош кўтариш, ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, полвонларимиз ўз маҳоратини намойиш этди.

Тадбирда фольклор жамоалари ўз репертуарларидан жой олган қуй-қўшиқ ва лапарларни ижро этди.

Фестиваль якунида ташкилотчилар томонидан иштирокчилар ва ўтказилган мусобақалар ғолибларига сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА