Нурота тоғлари бағрида баҳор нафаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Баҳор фаслида Нурота тоғлари этаклари ўзгача манзара касб этади. Қишнинг совуқ ва сокин табиати ўрнини ям-яшил қирлар, майин шамолда тебранаётган ўт-ўланлар эгаллайди.
[gallery-27973]
Баҳорнинг илиқ нурлари тоғ ёнбағирларига алоҳида чирой бағишлаб, атрофга янгиланиш нафасини олиб кирган. Булутлар орасидан мўралаб чиққан қуёш нури тоғ этакларида ранг-баранг манзара ҳосил қилади. Кенгликда ёйилган яшил майдонлар, узоқдан кўриниб турган тоғ силсиласи ва сокин табиат уйғунлиги томошабинга ўзгача завқ бағишлайди.
Нурота тоғлари бағрида намоён бўлаётган бу манзара табиатнинг бетакрор гўзаллигини яна бир бор намоён этади.
ЎзА фотомухбири
Сирож АСЛОНОВ олган суратлар