English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийларга эҳтиром ифодаси
17:47 / 2022-10-10

Халқимизда қариси бор уйнинг париси бор, деган нақл бежиз айтилмаган. Ҳаётимиз улар билан янада файзли. Айниқса, ёши улуғ кексаларимизнинг сафимизда қўр тўкиб ўтиришлари катта давлат.

Фарғона шаҳрида яшовчи 95 ёшли Октябрина Аҳмедова узоқ йиллар суд тизимида ишлаган. Кексалик гаштини сураётган онахон катта ҳаётий тажрибаси билан бошқаларга ибрат намунасидир. Фарғона вилояти суди томонидан табаррук ёшдаги онахон хонадонига борилиб, ҳолидан хабар олинди.

– Суд фахрийси билан суҳбатлашар эканман, ёши кексайган сари юришга қийналаётгани, тўшакка михланиб қолганлигини билиш қийин эмас эди, – дейди Сўх тумани суди раиси Шерзод Мадумаров.

Шу куннинг ўзида вилоят суди раиси Шуҳратжон Камолов суд фахрийсига ногиронлик аравачасини топширди. Бундай эътибордан онахон беҳад мамнун бўлиб, миннатдорлик билдирди.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остидаги “Кексалар ҳафталиги” Фарғона вилоятида ҳам юқори савияда ўтказилди. Ҳафталик доирасида вилоят бўйича 14 мингдан зиёд уйида ётиб қолган кексалар ҳолидан хабар олинди. 50 минг 909 нафар нуроний отахон-онахонлар тиббий кўрикдан ўтказилди. 684 нафарига реабилитация воситалари топширилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

М.Сулаймонов, ЎзА