Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар ёшларга ўрнак бўлмоқда
14:17 / 2025-08-19

Бухорода халқ хўжалигининг турли жабҳаларида меҳнат қилиб, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган фахрийлар, нуронийларнинг бой тажрибасидан фойдаланиш, уларни ёшлар билан яқиндан ҳамкорликка чорлаш, шунингдек, аждодлардан мерос бўлган эзгу қадриятларни тарғиб этиш мақсадида “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи  бўлиб ўтди.

– Танловда нуронийлар ёшларга ибрат бўладиган ҳаётий тажрибалари, маънавий-ахлоқий қарашлари, фикр-мулоҳазалари, ёшлар билан ишлашдаги ташаббуслари билан иштирок этди. Ушбу кўрик-танловнинг ғолиб ва фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди, – дейди “Нуроний” жамғармаси Олот туман бўлими вакили, “Ғанчи Чандир” маҳалла “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раиси Жўра Ҳамроев.

Ушбу кўрик-танлов ёшларга меҳр, нуронийларга эҳтиром рамзи бўлиб, ёш авлодни ватанпарварлик, одоб-ахлоқ ва миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.