Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар ёшларга ибратдир
18:17 / 2025-11-05

Мамлакатимизда кекса авлод вакиллари эъзозлаш, нуронийларнинг турмуш шароитини яхшилаш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш ва жамиятимиздаги ролини оширишга доир Прездиентимизнинг ўнга яқин фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичида ёшларга бириктирилган кексаларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш, ёшлар тарбиясида катта авлоднинг тажрибасидан самарали фойдаланиш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ташаббуслар тарғиб қилинди. 

Бугунги кунда Наманган вилоятида 373 минг нафар кекса авлод вакили, жумладан, 257 нафар фронт орти меҳнат фахрийси эъзозу эҳтиромда умргузаронлик қилмоқда. Уларни мазмунли дам олиши, спорт билан шуғулланиш ва китоб мутолаа қилишлари учун муносиб шарт-шроитлар яратиш мақсадида ҳар бир шаҳар ва туманда “Нуронийлар маскани” барпо этилган. Вилоят бўйича 86 мингдан зиёд нуронийлар туризмга жалб этилиб, юртимиз ва вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатга олиб борилди. 

Жорий йил бошида “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойили асосида вилоят бўйича 2 минг 243 нафар фаол нуронийга 22 минг 430 ёш бириктирилган бўлиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган 23 минг 506 тарғибот тадбирлари натижасида ҳозирга келиб, уларнинг 19 минг 200 нафари муаммоли ёшлар тоифасидан чиқарилишга эришилди. 

Тадбир жараёнида иштирокчилар учта шарт асосида оила ва маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби масалаларда амалга оширган ишлари акс этган чиқишларни ҳавола қилдилар. Фаолиятга доир берилган саволларга атрофлича жавоб қайтариб, ўз салоҳиятини намоён этди. 

Танлов якунларига кўра, Уйчи туманидаги “Боғ кўча” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбари Саида Убайдуллаева ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўл олди. Косонсой туманидаги Ифтихор маҳалласидан Насиба Ҳайдарова ҳамда Чортоқ туманидаги Дамариқ маҳалласидан Абдуллохон Ўринбоев фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. 

Ғолиблар ва фаол иштирокчилар Наманган вилояти ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан диплом, пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.