Бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Уч авлод учрашуви” тадбирлари навқирон авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги "Нуронийлар маскани" да бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви” маърифий тадбирида нуроний отахон ва онахонлар, спорт мусобақаларида ғолиблик шохсупасини эгаллаган ёшлар ва уларнинг мураббийлари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, Олимпиада ғолиблари иштирок этди.
Тадбирда ёши улуғларнинг ибратли ҳаёт йўли, илмда, меҳнатда эришган ютуқлари сарҳисоб қилиниб, кейинги пайтларда, барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар алоҳида қайд этилди. Ёшларнинг ҳар соҳада издош, давомчилар эканлиги алоҳида таъкидланди.
Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув бир пиёла чой устида давом этди.
Куннинг иккинчи ярмида тадбир иштирокчилари вилоятдаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Тадбирда ҳарбий хизматда вафот этган аскарларнинг ота-оналари ҳам иштирок этиб, “Нуроний” жамғармаси республика бошқарувининг қимматбаҳо совғалари, ташаккурнома ва дипломлари билан тақдирланди. Тадбирга ҳарбий санъаткорлар тамонидан янграган куй ва қўшиқлар ўзгача файз бағишлади.
Тадбирда "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев ҳамда "Нуроний" жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Шуҳрат Негматов сўзга чиқди.
Нигора Раҳмонова,
ЎзА мухбири