French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар тажрибаси ёшларга ибрат
12:10 / 2022-07-27

Фоторепортаж

Наманган шаҳрида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик- танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Маълумки, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили бўйича вилоятда 2 минг 346 нафар тажрибали нуронийга 23 минг 460 нафар тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турган, иш билан таъминланмаган ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларни бириктирган ҳолда маънавий-маърифий тадбирлар, якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилмоқда, ёшлар муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдам берилмоқда.

[gallery-8051]

Тадбирни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А. Алахўжаев ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосари сенатор И. Нажмиддинов кириш сўзи билан очди.

Танловда иштирок этган 14 нафар нуроний ёшларни тарбиялашдаги фаоллиги, иш тажрибаси ҳамда барчага намуна бўладиган услубини тўлақонли намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра, Чортоқ тумани Дамариқ маҳалласида яшовчи нуроний А. Ўринбоев танлов ғолиби бўлди. Иккинчи ўрин Уйчи тумани Қумтепа маҳалласида истиқомат қилувчи отахон М. Йўлдошевга ҳамда учинчи ўрин Наманган шаҳар Марғилон маҳалласининг нуроний онахони Қ. Алиевага насиб этди.

 


Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА