Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар сайловда фаол иштирок этмоқда
10:27 / 2016-12-04

Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Ҳазрати Имом” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 307-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда. Сайлов участкасида барча шарт-шароитлар мавжудлиги сайловчилар учун қулайлик яратмоқда.

Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Ҳазрати Имом” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 307-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда. Сайлов участкасида барча шарт-шароитлар мавжудлиги сайловчилар учун қулайлик яратмоқда.

Сайловчиларни рўйхатга олиш жараёнида участкада ўн учта ногирон фуқаро қайд этилган. Жисмоний имконияти чекланган, кекса ёшдаги инсонлар ҳамда сайлов куни муайян сабабларга кўра сайлов участкасига кела олмаган фуқароларга махсус кўчма қути олиб борилди ва уларга овоз бериш учун имконият яратилди.

– Бир оз тобим йўқлиги сабабли шифокорлар уй шароитида зарур муолажаларни олишимни айтди, – дейди иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мирсоат Эргашев. – Сайлов участкаси ходимлари хонадонимизга келиб сайловдаги иштирокимни таъминлаб берди. Ватанимиз тараққиёти, аҳоли фаровон турмуш тарзини таъминлайдиган, элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган энг муносиб номзодга овоз бердим.

Сайлов участкасида ёши улуғ кексаларга алоҳида ҳурмат кўрсатилмоқда. Ҳозиргина овоз берган ёши улуғ нуроний сайловчилардан бирини суҳбатга тортамиз.

– Бугун эрта тонгдан фарзандларим, набираларимга бош бўлиб, сайловда иштирок этиш учун келдик, – дейди саксон ёшни қаршилаган Тоҳир Муҳамматов. – Биз турли сайловларни кўрганмиз. Мустақиллик туфайли ҳақиқий демократик сайлов нима эканини тушуниб етдик. Қаранг, шаҳару қишлоқларимиз обод бўлиб, турмушимиз йилдан-йилга юксалиб бормоқда. Мамлакатимизда биз каби кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эҳтиромдан кўнглимиз тоғдек кўтарилмоқда.