Нуронийлар майдонда куч синашди
“Ғайратли кексалар” шиори остида нуронийлар ўртасида мини-футбол мусобақасининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Кексаларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда ёшларга ибрат намунаси сифатида ташкил этилган мусобақада вилоятдаги 11 та шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган жамоалар иштирок этди.


Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Навоий шаҳри, 2-ўринни Кармана ва 3-ўринни Хатирчи тумани жамоаси қўлга киритди.

Барча ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири