English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Нуронийлар маскани”да самимий учрашув
15:42 / 2025-10-08

Қариси бор уйнинг, париси бор, деб бежизга айтилмаган. Боиси, ёши улуғ инсонлар нафақат ҳар бир оиланинг, балки жамиятнинг ҳам таянчи. Чунки улар ҳаётда кўрган-кечирганларини ёшларга ўргатиб, яхшиликка, меҳр ва сабрга чорлайди. Шу боис, ёшлар уларнинг дуосини олиб, тажрибаларидан ўрнак олишлари керак.

Бу борада Ўзбекистон Миллий университетида яхши анъана йўлга қўйилган. Яъни, кексалар ва ёшлар тез-тез учрашиб, бир-бирлари билан мулоқот олиб боришади. Тарих факультети талабалари Олмазор туманида жойлашган “Нуронийлар маскани”га бориб, у ерда истиқомат қилаётган кексалар ҳолидан хабар олишди.

Ташриф давомида талабалар нуронийлар билан самимий суҳбат қуриб, уларнинг бой ҳаётий тажрибалари, панд-насиҳатлари ва ўгитларини диққат билан тинглашди. Талабалар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилиб, кексаларга эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур учрашув талаба-ёшлар қалбида ёши улуғ авлод вакилларига нисбатан ҳурмат, эҳтиром ва миннатдорчилик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ҳаёт йўлларидан ибрат олишда муҳим аҳамият касб этди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА