English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар ҳам сайловда фаол иштирок этмоқда
19:59 / 2023-07-09

Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Камолон Дарвоза маҳалласида жойлашган 386-сайлов участкасида оила аъзолари билан Президент сайловида қатнашиб, муносиб номзодга овоз берди.

— Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа Президент сайловида нуронийлар — кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийлари, 100 ёшли ва ундан катта бўлган ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳам овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этмоқда, — дейди Содиқжон Турдиев. — Мамлакатимиз тараққиёти, эл-юртимиз ободлиги, фарзандларимиз келажаги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш учун бугунги танловимиз жуда муҳим аҳамиятга эга.  Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида нуронийлар байрамона кайфиятда, оилалари билан  сайлов участкаларига келиб, эрталабдан байрамона кайфиятда бошланган овоз бериш жараёнларида қатнашиб, халқимиз фаровонлиги, юртимиз ободлиги учун дуолар қилди. Набиралари, фарзандларига ибрат бўлиб ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз берди. Шунингдек, сайловга кела олмайдиган кекса отахон ва онахонларимизнинг уйларига сайлов участкалари вакиллари ташриф буюриб, уларнинг сайловда қатнашишига шароит яратилгани кекса ёшдаги нуронийларимизни мамнун этмоқда.

Нилуфар Бозорова, ЎзА