French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун
14:19 / 2023-03-17

«Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви ташаббуси билан Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 300-умумий ўрта таълим мактабида «Уч авлод учрашуви» маърифий тадбири ташкил этилди.

Президентимизнинг жорий йил 11 мартдаги «Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирга туманда истиқомат қилаётган меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари таклиф этилди.  

Hуронийлар ўқувчиларга ҳаёт йўллари ва тажрибалари, ҳаёти давомида дуч келган қийинчиликлар, уларни матонат ва ирода билан енгиб ўтганлари ҳақида сўзлаб берди.  

– Мамлакатимизда ёшларнинг ўқиб-изланиши, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши учун барча шароитлар муҳайё қилинган, — деди «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев. – Давлатимиз томонидан биз кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнунмиз.  

Тадбирда узоқ йиллар мамлакатимиз равнақи йўлида хизмат қилган ёши улуғларнинг ибратли ҳаёт йўли, эришган ютуқлари сарҳисоб қилиниб, ёшлар уларнинг давомчилари эканлиги эътироф этилди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА