Нуроний санъаткорлар эъзозда
Тошкент вилояти Бекобод тумани Маданият маркази Фольклор мактаби жамоасининг фаол аъзоси, миллий анъаналаримизнинг жонкуяр тарғиботчиси сифатида эътироф этилган, халқимиз орасида бетакрор фольклор намуналари билан меҳр қозонган Роҳатой Маматқулованинг 81 йиллик таваллуд айёмига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Роҳатой Маматқулова “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотни маданият вазирининг ўринбосари Муроджон Мажидов топширар экан, онахоннинг миллий маданиятимиз ривожига қўшган улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Тадбирда Роҳатой Маматқулованинг ибратли ҳаёт йўли, бой ижодий фаолияти ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш йўлидаги фидокорона хизматлари эътироф этилди.
Нуронийлар, жамоатчилик вакиллари, санъат ихлосмандлари иштирокида самимий табриклар ва ранг-баранг маданий дастур намойиш этилди.
Миллий фольклор санъатимиз тарғиботчиси Роҳатой ая Маматқулова тимсолида халқимизнинг азалий анъаналари, меҳмондўстлик фазилатлари яна бир бор улуғланди.
Н.Усмонова,
ЎзА