Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуроний отахон ва онахонлар эътиборда
11:55 / 2024-08-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Каримжон ота Турғунов 74 ёшни, умр йўлдоши Рислиғой ая 73 ёшни қарши олган. Каримжон ота нафақага қадар темирйўлда машинист, Рислиғой ая 7-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, кутубхоначи бўлиб ишлаган.  

[gallery-18632]

 Туман ҳокими маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т. Исматиллаев ҳамда маҳалла вакиллари куни кеча дуогўй отахон ва онахонни йўқлади. Бундай эътибордан қариялар беҳад мамнун бўлди.  

Таъкидлаш керак, Республика “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев ташаббуси ва жамғарма маблағи ҳисобидан Уйчи туманида умргузаронлик қилаётган 50 нафар фаол нуроний отахон ва онахоннинг “Чодак” дам олиш масканига саёҳати ташкил этилди.  

Жамғарманинг бундай эзгу тадбирлари кенг кўламда давом этмоқда.  

ЎзА фотомухбири

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар