Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуроний фидойилигига муносиб эҳтиром
19:27 / 2025-12-10

Жиззахлик нуфузли нуроний, Шароф Рашидов тумани “Қанғли” маҳалласидаги нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Имомқул Бердиевга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси — Cobalt автомашинаси тантанали равишда топширилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб келаётган нуроний жамоат ишларидаги фидойилиги билан кенг жамоaтчилик ҳурматига сазовор бўлди. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тўй-маросимларни камчиқим ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, маънавий муҳитни барқарорлаштириш, тотувликни мустаҳкамлаш, худудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби йўналишлардаги ташаббус ва амалий ишлари алоҳида эътироф этилди.

[gallery-26672]

Совға Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев томонидан тантанали равишда топширилиб, нуронийнинг халқ ва жамият тараққиёти йўлидаги хизматлари юксак қадрланди.

Ушбу эзгу амал мамлакатимизда кексаларга бўлган эҳтиром, уларнинг тажрибаси ва жамият ривожига қўшган ҳиссаси қанчалик юксак қадрланишини яна бир бор намоён этди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари